Андижонда пилла етиштириш, пилла ва ипак толасини қайта ишлашга ихтисослашган “Andijon silk” корхонасини барпо этиш лойиҳаси ҳамда хорижий технология асосида яратилган янги тут нави тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ипакчиликни ривожлантириш, аҳолининг табиий матоларга бўлган эҳтиёжини қондириш, бундай маҳсулотлар билан ички бозорни тўлдириш, унинг экспортини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида бўш турган биноларда янги корхоналар ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида билдирган таклифидан келиб чиқиб, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташаббуси билан “Andijon silk” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ва Хитойнинг “Tongxing Juncheng” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган пиллани қайта ишлашга ихтисослашган “Andijon silk" корхонаси қурилиши лойиҳаси ва унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
2017-2021 йилларда амалга ошириладиган мазкур лойиҳа доирасида 6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан Андижон туманидаги “Оқёр-ХХI аср” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидан 2,5 гектар ер ва фойдаланилмай турган бинолар ноль қийматда ажратиб берилди.
Келгуси йилнинг бошида ишга туширилиши мўлжалланаётган ушбу корхона таcарруфида тут плантациялари, шунингдек, замонавий ва илғор хорижий технологиялар асосида махсус қурт боқиш, пиллани қайта ишлаш, ипак ўраш, ипак хомашёси ишлаб чиқариш, ипак эшиш ва тикув цехлари барпо этилади. Яъни, шу ернинг ўзида момиқдан кўрпа, тўшак, ёстиқ, ипакдан турли кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, қарийб мингта янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, дастлабки йили 3,5 миллион доллар, 2021 йилга бориб 12 миллион доллар қийматидаги маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.
Фермерлар, пиллачилик соҳаси мутахассислари, қурувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ва хитойлик ҳамкорлар қатнашган тадбирда нуронийлар дуоси билан рамзий қозиқ қоқилиб, қурилиш ишлари бошланди. Йил охирига қадар корхонанинг биринчи линияси қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Тадбир иштирокчилари Марҳамат туманидаги “Ипак” фермер хўжалигида янги тут навидан барпо этилган плантацияларда бўлиб, маҳаллий иқлим шароитига мос, серҳосил ва тўйимли янги нав билан танишди.
– “Ўзбекистон дурагайи” деб номланган ушбу янги нав кўп йиллик илмий ва амалий ишларимиз самарасидир, – дейди “Ипак” фермер хўжалиги раҳбари Абдупатто Мусурмонқулов. – Маҳаллий шароитга мос, тўйимли ушбу тут мавжуд навларга нисбатан ўн баробар кўп ҳосил беради.
Тадбирда ипак қурти озуқаси бўлган тутчиликни ривожлантириш, йилига икки марта ҳосил олиш имконини берувчи янги навлар асосида барпо этилаётган тут плантацияларини кенгайтириш, бу борадаги илғор технологиялар ва иш тажрибасини оммалаштириш, умуман, пиллачилик соҳаси ривожини янада юқори босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашилди. Хитойлик мутахассислар ўз тавсияларини сўзлаб берди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш