Бугун “Ўзстандарт” агентлигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У. Розиқулов иштирок этди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари “Ўзстандарт” агентлиги олдида турган муҳим вазифаларнинг ижроси юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларга тўхталди. Ҳамда муҳтарам Президентимиз томонидан 28-апрел куни қабул қилинган “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг ижроси, маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан ўзининг мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек мажлисда ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача агентлик Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаган Ж. Мирсаидов ўрнига ҳозирга қадар Республика синов ва сертификатлаштириш марказида директор бўлиб ишлаган Ж. Шукуров “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Фурсатдан фойдаланиб Ж. Шукуровни юксак ишонч билан табриклаб келгусидаги ишларига омад тилаймиз.