2016 йил 18-22 апрель кунларида Баку шаҳрида, Азарбайжон Республикаси стандартлаштириш, метрология ва патентлаш Давлат қўмитасида Аккредитация бўйича илмий-техник қўмитаси (НТКА), мувофиқликни баҳолаш бўйича илмий-техник қўмитаси (НТКОС), эркин савдо зонаси техник тўсиқлар бўйича ишчи гуруҳи (РГ ЗСТ), аккредитация бўйича Минтақавий ташкилот тузиш бўйича  ишчи гуруҳи (РГ РАО), стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг (ДСК) йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун.: Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгаши МДХ таркибига кирувчи ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган "Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсат тўғрисидаги Битим" асосида 1992 йил  13 мартда ташкил қилинган. Битим миллий стандартлаштириш идоралари, МДҲ аъзо давлатлар метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги имкониятларни бирлаштириш, шунингдек ушбу сохаларда ягона техник сиёсатни амалга ошириш имконини берди.

Йиғилишларда, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳалари бўйича "Ўзстандарт" агентлиги вакиллари билан бирга МДҲ мамлакатлари Азарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Украина миллий органларининг вакиллари ва ДСК стандартлари бюроси вакиллари иштирок этди.

Кун тартибида қуйидаги саволлар киритилди ва муҳокама қилинди:

  •  "Мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим" лойиҳасини муҳокамаси;
  • 1992 йил 4 июндаги ўзаро тан олиш ва сертификатлаш ишлари принциплари ҳақидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома лойиҳаси;
  • МДҲ давлатларидаги савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш тўғрисидаги битим лойиҳаси

ва бошқалар.

Муҳокама натижасида, Миллий идоралар раҳбарларининг йиғилишида муҳокама қилиш мақсадида ДСКнинг навбатдаги йиғилиши (МГС-49) кун тартибига киритиш учун тегишли тавсиялар ва таклифлар тасдиқланди.

Учрашувлар баёнлари билан ДСК расмий веб-сайтида (www.easc.org.by)  танишиш мумкин.