Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг  “Техник тартибга солиш тўғрисидаги” Қонунига хам (22 модда) 2016 йил 25 апрел санадаги №ЗРУ-405 сонли  Ўзбекистон Республикаси Қонуни тасдиқланди.

Ушбу ўзгартиришларни киритишдан мақсад, Ўзбекистон Республикасининг “Техник тартибга солиш тўғрисидаги” Қонунидан сўнг амалга киритилган, меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатлар, мисол учун “Мувофиқликни баҳолаш” Ўзбекистон Республикаси Қонуни (04.10.2013 й №ЗРУ-354) билан мувофиқлаштиришдан иборат. 

Шу жумладан, ушбу ўзгартиришлар техник регламентларни тузилишини белгиловчи “Техник тартибга солиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 моддасига киритилган. Ушбу моддадан маҳсулотлар намуналарини танлаб олиш ҳамда уларни синаш усуллари олиб ташланган. “Ўзстандарт” агентлиги ваколатини регламентловчи 8 чи моддасига эса,  “маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, маҳсулотнинг намуналарини олиш, синовлари ва ўлчовлари усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди” янги хат боши  киритилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг  “Техник тартибга солиш тўғрисидаги” Қонуни қўлланиш соҳасига аниқлик киритлган («ишлар» деган сўз чиқариб ташланган).

Ўзгаришлар расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.