“Ўзстандарт” агентлиги бош директори томонидан Эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур ҳудудларда агентлик томонидан қўшма корхоналарни кўпайтиршга ҳамда замонавий лабараторияларни ташкил этишга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда.

Айнан шу мақсадда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Хаитов Жиззах эркин иқтисодий худудининг Сирдарё филиали корхоналари раҳбарияти вакили Джи Кюхай жаноблари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов агентликнинг  вакиллари томонидан эркин иқтисодий ҳудуд корхоналари фаолияти чуқур ўрганилиб бу борада амалий ҳамкорлик истиқболларини кенгайтиришга доимо тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида ҳудуд корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ва фаолият зарурияти мақсадида четдан олиб келинаётган махсулотлар сифатини назорат қилиш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Хитой давлатининг «Taizhou YongtongBrass Industry Co.Ltd.,» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган «SIRDARYO TEST CENTER» маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона фаолиятини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва янада ривожлантириш масалалари атрофлича мухокама этилди.