“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг тасдиқланган режасига кўра шу йилнинг 4 май куни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдусалом Курбоновнинг Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар билан сайёр қабули ўтказилиш режалаштирилган.
Сиз мазкур учрашувда қатнашиб, ўзингизни қизиқтираётган саволлар билан иштирок этишингиз мумкин. Булардан ташқари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун моҳияти билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўласиз.