“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан 2017 йилнинг 7 июнида тасдиқланган “2017 йил II-ярим йилликда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвали”га асосан жорий йилнинг 29 июл куни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.А.Хаитовнинг Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар билан “Сайёр қабул” учрашуви бўлиб ўтди.
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.А.Хаитов бошчилигида ўтказилган “Сайёр қабул” учрашувида Сирдарё туман хокими С.Назаров, “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот ва ахборот-таҳлил котибияти бошлиғи А.Ғ.Расулов, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директор ўринбосари А.П.Мустафаев, шунингдек Сирдарё вилоят Савдо саноат палатаси, Ташқи савдо вазирлиги Сирдарё вилоят вакили, Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси, Сирдарё тумани Солиқ инспекцияси, ДСЭНМ, ДТ Халқ банки, АТБ Микрокредит банки, Ветеринария бўлими,Туман газ таъминот бўлими, Туман электртармоқлари, “Ягона дарчаси”, Сирдарё СМБ ва Сирдарё ССМ ДК рахбарлари ва ходимлари, Сирдарё туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, экспортёр корхоналар вакиллари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, МФЙ вакиллари ва жисмоний шахслар иштирок этишди.
Йиғилишни Сирдарё туман хокими С.Назаров очиб берди ва йиғилишнинг асосий мақсади Сирдарё туманида фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахслар билан учрашиш, уларни қизиқтирадиган соҳага тегишли муаммоли масалаларини ўрганиш, шу билан биргаликда Жисмоний ва юридик шахсларга бошқарма ҳамда марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар турлари, яратилаётган қулайликларни етказиб бериш эканлигини айтиб ўтди.
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.А.Хаитов ўз сўзида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ва уларнинг ўринбосарлари туман ва шаҳарларда бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар билан учрашувлар ўтказишлари, улар учун махсус қабуллар уюштиришлари, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатишлари, зарурат туғилган тақдирда кўрилаётган масалалар Ҳукумат даражасига кўтариш лозимлигини қайд этди.
Шу билан бирга, шу каби сайёр учрашувлар Республиканинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлаб, учрашув қатнашчиларини фаолроқ бўлишга, ўзларидаги мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин айтишга чақирди.
А.А.Хаитов ўз сўзини давом эттириб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилиши, мақсад-муддаоларини амалга оширилишини таъминлайдиган тизим яратилаётганлиги, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилингани, маҳаллий хокимликларда “халқ қабулхоналари”, вазирлик ва идораларда виртуал қабулхоналар ташкил этилгани ана шу мақсадга хизмат қилаётганлигини гапириб ўтди.
Сўнгра “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот ва ахборот-таҳлил котибияти бошлиғи А.Расулов сўз олиб ўз сўзида “Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини хар томонлама рағбатлантириш” йўналишида Хукуматимиз томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилётганлиги, жумладан 2016 йилнинг 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони шу ислоҳотларнинг узвий давоми эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2750-сон ва 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлашриш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2935-сон ҳамда 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077 “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 475-сонли “Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси худудида ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш хақидаги” қарорлари қабул қилиниши тадбиркорликни ривожлантиришда мухим ахамият касб этишини гапириб ўтди.
Тадбиркорлар учун яратилган “ягона ойна”, “мурожаатларни онлайн кабул килиш” тизимлари, вазирлик ва идораларда ўрнатилган ишонч телефонлари бизнесни ривожлантиришга, техник тўсиқларни бартараф этишга шунингдек, шаффофликни таъминлашга қаратилган. Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинганлиги тўғрисида хам айтиб ўтди.
Шундан кейин сайёр қабул учрашуви қатнашчиларига Сирдарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси фаолияти, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисидаги видео-ролик намойиш этилди .
Қолаверса, марказнинг электрон сайти ташкил этилган бўлиб, унда “мурожаатларни онлайн қабул қилиш” ҳамда соҳага оид маълумотларни олиш мумкинлигини айтди. Мувофиқлик сертификатларини олишда агентлик хизматларини кўрсатиш ва импорт махсулотларига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатларини “ТАМЭКС” Товарларни божхона экспертизаси электрон дастурига киритилиши тадбиркорларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда вақтлари тежалиши тўғрисида, шу билан бирга сифат тизимини жорий этиш тизими, яъни корхоналарда қандай ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, сертификатлаштириш ишлари ҳамда сифат тизимининг мазмун моҳияти ва унинг афзалликлари тўғрисида бирма-бир тушунчалар берди.
Йиғилиш иштирокчиларига, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, сифат тизими тўғрисидаги буклетлар тўпламлари тарқатилди ва иштирокчиларнинг сохага оид қизиқтирган саволларига жавоб берилди.