Маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги миллий норматив-ҳуқуқий базанинг халқаро талабларга мос даражаси, шунингдек, республикамизнинг синов ва ўлчаш лабораториялари моддий-техника базасининг ҳолати ҳисобланади.Ушбу жараёнга тизимли равишда ўзгартириш киритиш мақсадида “Ўзстандарт” агентли томонидан Вазирлик, идора ва ташкилотлар билан хамкорликда ишлар йўлга қўйилиб  2017 йилнинг 6 ойлиги давомида 264 та ҳалқаро стандартлар қабул қилинди, қабул қилинган стандартларнинг 52 таси машинасозлик, 60 таси ёқилғи-энергетика, 21 таси қурилиш коммунал ва транспорт,105 таси агросаноат,12 таси ахборот-коммуникация технологиялари, 14 таси соғлиқни сақлаш ва экология сохаларига жорий қилинди.

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш мақсадида қонуний базани такомиллаштириш доирасида халқаро қоида ва амалиётни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» (2009 йил) ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги (2013 йил) қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонунлар ички бозорнинг сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиниши ҳамда республикамиз лабораториялари томонидан ўтказилган синовлар натижаларининг халқаро даражада тан олинишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда  жами 27 та (шундан, 19 та умумий ва 8 та махсус) техник регламентлар амалиётга жорий этилди, бу эса ўз ўрнида мувофиқликни бахолашнинг замонавий ёндашувига замин яратди.

Тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати кескин қисқартирилди. Экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланди, ўлчаш воситаларини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини лицензиялаш жараёни бекор қилинди.

Шунингдек, 2017 йил муҳтарам Президентимиз томонидан “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфиатлари йили” давлат дастури доирасида Тошкент шаҳрининг “Тошкент-товар”, “Шош-транс”, “Арк-булоқ”, “Келес” божхона терминалларида тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи сертификатлаштириш идоралари ташкил этилди.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини 318-сонли карорига мувофик, четдан келтирилаётган импорт махсулотларга сертификат расмийлаштириш муддати 10 кун бўлиб, ишлаб чикарилаётган махсулотларга сертификат расмийлаштириш 10 кундан 1 ойгача муддатда амалга оширилиши белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сонли қарорига асосан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш муддати 3 кун муддатгача қисқартирилди.