Муҳокамага “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзбектуризм” МК нинг “Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси киритилмоқда.
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш Қоидалари”нинг янги таҳрири “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Туризм тўғрисида”ги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг матни ва унинг иловалари билан бизнинг сайтда танишишингиз мумкин.
Лойиҳа бўйича таклиф ва эътирозларни “Ўзстандарт” агентлигининг Мувофиқликни тасдиқлаш соҳасидаги техникавий сиёсат бошқармасига 2016 йил 10 майига қадар юборишингиз мумкин.
Масъул шахс – Тохиров О.З.
E-mail: tohirov@standart.uz
Телефон: 0(371) 202-00-11 (1008)