Тошкентда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси девонхонаси томонидан «Ўзбекистон – Хитой савдо-иқтисодий муносабатлари замонавий босқичда» мавзуида брифинг ўтказилди.
Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини бир қанча ҳужжатлар мустаҳкамлаб туради. Бунда 2017 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 11-13 май кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи Ўзбекистон – Хитой савдо-иқтисодий муносабатларини янги босқичга кўтарди. Хусусан, икки томонлама савдо алоқаларини янада ривожлантириш, инвестициялар, молия, транспорт инфратузилмаси, эркин иқтисодий ва кичик иқтисодий зоналар барпо қилиш йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Хитой ҳукуматининг имтиёзли ва тижорат кредитлари асосида Ўзбекистонда электр энергияси, нефть-газ, гидроэнергия ва кимё саноати, ҳаво ва темир йўл транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш сингари 60 дан ортиқ йирик лойиҳа амалга оширилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли қўшма корхоналар яратишга келишиб олинди.
– Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Хитой жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланмоқда, – дейди Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун. – Биз ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, саноатни модернизациялаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган мазкур саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш