Муҳокамага «Сифати, дизайни ва хавфсизлиги бўйича халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи спорт ускуналари ва жихозларини ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси қўйилмоқда.

Ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2016 йил 11 апрелдаги 36-сонли баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси билан Бизнинг сайтда танишишингиз мумкин. http://new.standart.uz/upload/file/npa-projekt/projekt_pkm_sport.pdf

Лойиҳа бўйича таклиф ва эътирозларни “Ўзстандарт” агентлигининг Мувофиқликни тасдиқлаш соҳасидаги техникавий сиёсат ва сифат тизимлари бошқармасига 2016 йил 10  майгача тақдим этишингиз мумкин.
Масъул шахс – Тохиров О.З.
E-mail: tohirov@standart.uz 
Телефон: 0(371) 202-00-11 (1008)