2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида “РеспубликаССМ” ДК бўйича жами 23 нафар ходимлар малака оширган бўлиб, жумладан 15 нафари Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида, 6 нафари Белоруссиянинг стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайтатайёрлаш давлат институтида ва 2 нафари Туркиянинг Туркстандартлари институтида малака оширишди.
Мувофиқликни баҳолашда бевосита иштирок этувчи мутахассисларни белгиланган талаблар асосида сертификатлаштириш юзасидан тегишли ишлар амалга ошириб келинмоқда. “Республика ССМ” ДК да фаолият юритаётган жами 126 нафар ходимларнинг 96 нафари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида сертификатлаштирилди. Мутахассисларнинг ўз вақтида малака ошириши, халқаро даражада тажриба алмашиниши натижасида кўрсатилаётган хизматлар қаторида фаолият доирасининг кенгайиши ва ривожланиши бегумон.