“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Хоразм ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари қошида халқаро талабларга мос келадиган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича илмий ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилди.
Бугунги кунда қадар “Ургут”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий ҳудудларида жойлашган ва фаолият юритиб келаётган корхоналарнинг барчаси меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган ва ўлчов воситалари ҳамда синов ускуналари қиёслашдан ўтказилган.
Ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар халқаро ИСО 9001 стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштирилган. Шу билан биргаликда фаолият юритаётган корхоналарда мавжуд синов лабораториялари аккредитациядан ўтказилган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилган.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида илмий ишлаб чиқариш маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу илмий илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ҳозирги кунга қадар 30 га яқин тадбиркорлик субъектларига соҳага оид масалаларда консультатив хизматлар кўрсатилди.