Маълумот учун: 10 сертификатлаштириш идорасида инспекцион назорат ўтказилиб, аниқланган камчиликлар асосида фаолияти тўхтатилди, 4 та идора ва 1 та лабораториянинг фаолиятини бекор қилиш учун хужжатлар судга чиқарилди. Амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий материаллар умумлаштирилиб оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Булардан ташқари, ҳудудлардаги бозорлар ва савдо дўконларида Хитойдан импорт қилинган иситиш товарлари (электр печкалар, духовкалар, қозонлар, горелкалар) мувофиклик сертификатисиз сотилишини олдини олиш максадида вилоят ҳокимлиги, солиқ, стандартлаштириш, СЭС, божхона ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан ҳамкорликдаги қўшма чора-тадбирлари тасдиқланиб, амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда тадбиркорларга амалдаги қонунчилик бўйича тушунтиришлар бериш орқали сертификати бўлмаган иситиш мосламалари ва жиҳозлари савдодан олдирилаяпти.
Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан, бугунги кунда Ҳазорасп, Ғиждивон, Ургут ва Қўқон эркин иқтисодий ҳудудларда “Ўзстандарт” агентлигининг илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича аниқ қадама-қадам чора-тадбирлар белгиланиб амалий ишлар бошланди.
Шунингдек, барча вилоятларда аҳолига маиший газ, сув ва электр ҳисоблагичларни қиёслаш масаласида қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида кўчма лабораториялар фаолият юритиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари 20 та туманларда аҳолидан маиший ҳисоблагичларни қабул қилиш ва қиёслаш бўйича шахобчалар ташкил этилди.