1. Солиқ солинадиган база янги технологик ускуналар сотиб олишда, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштиришда, лаборатория учун синов ускуналари сотиб олишда, солиқ солинадиган базадан 25 фоизга кўп бўлмаган ҳолда йўналтирилган воситалар суммасидан камайтирилади. Ушбу имтиёз юқорида кўрсатилган сарфлар бажарилган солиқ давридан бошлаб беш йил давомида, технологик ускуналар бўйича эса у ишга туширилган кундан бошлаб амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддаси).
2. Фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши ва уларга йўналтириладиган инвестициялар суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ камайтирилади.
Корхоналарда синовлар ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда божхона тўловлари ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин. (Ўзбекистон Републикаси Вазирлар М ахкамасинингн 2004 йил 22 июлдаги 349-сон Қарори 4-5 бандлари).
3. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказишда бошқа тенг шарт-шароитларда устунлик сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз маҳсулот етказиб берувчиларига берилади
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сон Қарорининг 5-банди).