“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг тасдиқланган режасига асосан 2016 йилнинг 21 апрел куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Йиғилишда туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари қатнашдилар.
Сайёр қабулда “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати раҳбари А. Расулов ва “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК директорининг ўринбосари А. Даминов, Навоий вилояти Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш марказининг масъул ходимлари иштрок этдилар.
Йиғилиш давомида жисмоний ва юридик шахслар аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги маиший ўлчов воситаларининг Давлат қиёсловидан ўтказиш тартиблари ҳамда бозорлардан, савдо шахобчаларидан харид қилинаётган маҳсулотларни сотиб олаётганда қандай талабларга жавоб бериши зарурлиги билан боғлиқ саволларига жавоб олидлар.