Агентлик тизимида лаборатория жиҳозларини алмаштиришга бу йил 10 млрд. сўм, ўтган йилгидан 2 марта кўп ажратилди. Режага кўра яқин 3 йилда 10 млн. долларлик жиҳоз харид қилиб ва эскирганлари янгиланиши режалаштирилган.
Маълумот учун: маънан эскирган 910 та асбоб-ускуналарнинг ўрнини босувчи умумий қиймати 13,5 млрд. сўмлик 400 та синов ва ўлчов қурилмаларининг аниқ рўйҳати шакллантирилди.
Дастурга асосан, жорий йилнинг биринчи чорагида 2,9 млрд. сўмлик 95 та синов ускуналарини харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунга келиб 1,4 млрд сўмлик 46 та ускуна харид қилинди. Натижада чорак режаси 47,2 % га, йиллик режа 10%га бажарилди.
Белгиланган режага асосан, жорий йилнинг 1сентябргача Қорақалпоғистонда замонавий лаборатория биноси қурилиб, жиҳозланади.
Андижонда ҳам яқин ойларда 2,1 млрд сўмлик машинасозлик ва электротехника лабораториясини ишга тушириш режалаштирилган.