Бугунги кунда Ўзбекистон Стандартлаштириш,метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан сифатни назорат қилиш ва сертификатлаштириш йўналишлари бўйича тизимдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга муҳим вазифа сифатида эътибор қаратмоқда.
Бунинг учун лаборатория жиҳозларини янгилишга жорий йилда 10 млрд. сўм,ажратилди. Рақамлар таҳлил қилинганда бу ўтган йилдагидан 2 марта кўп демакдир.
“Ўзстандарт” агентлиги режасига кўра, яқин 3 йилда 10 млн. долларлик жиҳоз харид қилиниб, маънан эскирган жиҳозлар замонавийларига алмаштирилади.
Маълумот учун: маънан эскирган 910 та асбоб-ускуналарнинг ўрнини босувчи умумий қиймати 13,5 млрд. сўмлик 400 та синов ва ўлчов қурилмаларининг аниқ рўйҳати шакллантирилди.
Дастурга асосан, жорий йилнинг биринчи чорагида 2,9 млрд. сўмлик 95 та синов ускуналарини харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунга келиб 1,4 млрд сўмлик 46 та ускуна харид қилинди. Натижада чорак режаси 47,2 % га, йиллик режа 10%га бажарилди.
Белгиланган истиқбол режасига асосан, жорий йилнинг1-сентябргача Қорақалпоғистон Республикасида замонавий лаборатория биноси қурилиб жиҳозланишига 2,5 млрд сўм ажратилди.
Андижон вилоятида эса яқин кунларда 2,1 млрд сўмлик машинасозлик ва электротехника лабораторияси ишга туширилиши режалаштирилган.