“Ўзстандарт” агентлиги томонидан корхоналарда ИСО 50001 стандартини жорий этиш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Тасдиқланган режага мувофиқ 2016-2019 йилларда республиканинг 68 та энергия ҳажми юқори корхоналарда ИСО 50001 энергоменежмент тизимларини жорий этиш белгиланган.
Маълумот учун: АК “Ўзэлтехсаноат”да - 7 та, АК “Ўзавтосаноат”да – 34 та, МХК “Ўзнефтегаз”да - 4 та, АЖ “Ўзбекэнерго”да – 2 та, АЖ “Ўзкимёсаноат”да - 6 та, “Навоий ТМУ” – 1 та, “Тошкент иссиқлик маркази” – 1 та, “Олмалиқ ТМК” – 1 та, “Ўзметкомбинат” – 1 та, АК “Ўзқурилишматериаллари”да – 6 та, “Ўзмахсусмонтажқурилиш” – 1 та, ХК “Ўзпахтасаноатэкспорт” – 2 та, АК “Ўзбекенгилсаноат” – 2 та.
2016 йил давомида режа 10 та белгиланган, амалда 11 та корхонада ушбу тизим жорий этилган.
2017 йилда ИСО 50001 халқаро стандартига мувофиқ энергоменежмент тизимларини 24 та корхонада жорий этиш режалаштирилган бўлиб, шундан жорий йилнинг 6 ойида 9 та корхона киритилган.
Маълумот учун: 2017 йилда АК “Ўзэлтехсаноат”да - 2 та, АК “Ўзавтосаноат”да 15 та корхона (шундан жорий йилнинг 6 ойда 7 та), МХК “Ўзнефтегаз”да - 2 та, АЖ “Ўзкимёсаноат”да - 2 та, “Тошкент иссиқлик маркази”да 1 та, “Навоий ТМУ” – 1 та, АК “Ўзқурилишматериаллари”да – 1 та.
Натижа:
2017 йил 6 ойликда ИСО 50001 халқаро стандартига мувофиқ энергоменежмент тизимлари жорий этилган корхоналар сони 9 та (100,0%)ни ташкил этди.
Маълумот учун: 2017 йил 6 ойда АК “Ўзавтосаноат”да 1 та корхона (режа 7 та), МХК “Ўзнефтегаз”да - 2 та, АЖ “Ўзкимёсаноат”да - 3 та, АК “Ўзқурилишматериаллари”да – 2 та, “Ўзпахтаёғ” АЖ – 1 та.
ИСО 50001 талабларига мувофиқ энергоменеджмент тизимлари жорий этилган корхонарларда энергосарфни аниқлаш мақсадида вазирликларга хат лойихаси тайёрланмоқда.