Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил                30 июлда 207-сон қарори билан тасдиқланган 2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан “Озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги” тўғрисидаги Умумий техник регламент қабул қилинди.

Техник регламентни қабул қилиниши қуйидагиларни таъминлайди:

1. Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган барча турдаги ва кўринишидаги қадоқлар (металл, полимер, қоғоз, картон, шиша ёғоч, аралаш материаллардан, текстил ва керамикадан қадоқлар) хавфсизлиги учун (шу жумладан тиқинлаш воситаларга ҳам) ягона талабларни ўрнатиш ва қўллаш;

2. Инсон ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларни қўллаш қисмида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларни олдини олиш ва уни хавфсизлигини таъминлаш. Бунда қуйидагилар тартибга солинади: қадоқдан ажралиб чиқадиган кимёвий моддаларнинг миграция даражаси, идентификация, мувофиқликни баҳолаш ва қадоқланган маҳсулотни тамғалаш тартиби).

3. Техник регламент:

- ИСО стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилоти талаблари;

- Европа Иттифоқининг 89/109-сонли «О сближении государств-членов ЕЭС относительно материалов и изделий, предназначенных для непосредственного контакта с пищевыми продуктами» директива талаблари;

- ЕАЭС давлатлари-иштирокчиларининг “Қадоқлаш хавфсизлиги тўғрисида”ги Божхона Иттифоқининг техник регламент талаблари билан уйғунлашган.

 

Мазкур техник регламентни қабул қилинишидан ҳосил бўладиган эффект:

Мазкур техник регламентни қабул қилиниши озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлигига ягона хавфсизлик талабларини қўллашни ва техник жиҳатдан тартибга солишни асосий қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди. Бунинг натижасида Техник регламентни қабул қилиниши билан озиқ-овқат маҳсулотлари қадоғи қисмига доир 200 дан ортиқ стандартлар ихтиёрийлик мақомга ўтади.