Учрашув давомида транспорт воситаларининг типини расмийлаштириш ва тасдиқлаш жараёнлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ваккилари томонидан 1992 йил 13 мартда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни юритиш бўйича Келишув миқёсидаавтотранспорт воситаларига берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш, шунингдек, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ КҚ томонидан ишлаб чиқарилаётган юк ташувчи автотранспорт воситаларининг(самосваллар)турини тасдиқлашмасалалари кўтарилди.
Муҳокама натижасида, Қозоғистон Республикаси техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология Қўмитасининг раиси ўринбосари “JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ КҚ томонидан ишлаб чиқарилаётган юк ташувчи автотранспорт воситаларининг (самосваллар) турини тасдиқлаш ҳужжати (3 йилга) тақдим қилинди, бу ўз навбатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)бозорига чиқиш имконини яратади.
“JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ КҚнинг мурожжатларига асосан автотранспорт воситалари турини тасдиқлаш масалаларини жадаллаштириш ва ўз вақтида расмийлаштиришмақсадида, Қозоғистон ваккилари томонидан ЕОИИнинг ягона реестрига киритилган аккредитатланган сертификатлаштириш органлар (СО) ва синов лабораториялари (СЛ) рўйхати тақдим қилинди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган синов полигонида синовларниўтказиш таклифи берилди.
Учрашув давомида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгашини ишини ривожлантириш масалалари, ҳамда 2012 йил 21 декабрдаги “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология Қўмитаси ўртасидаги стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш Меморандуми миқёсида истиқболдаги масалалар, жумладан мувофиқликни баҳолаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатишга келишилди.
Қўшимча равишда, 2016 йил 13 апрель куни Қозоғистон Республикаси “Миллий аккредитатлаш маркази” вакиллари билан ишчи йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Қозоғистон Республикасида амалдаги аккредитация тизими;
- ILAC ва IAF ҳалқаро аккредитация ташкилотларга аъзо бўлишда Қозоғистон Республикасининг тажрибаси;
- Қозоғистон Республикаси “Миллий аккредитатлаш маркази” томонидан Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни бахолаш органларини аккредитациялаш тартиби.
Учрашув давомида, томонлар аккредитация масалаларида хамкорлик қилиш ва шу йўналишда биргаликда ишларни давом эттиришни истак билдиришди.
Ўтказилган учрашувлар натижасида тегишли Баёнлар расмийлаштирилди ва имзоланди.