Ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ИСО 22000 стандарти республиканинг 95 та корхонасига жорий этилган (2017 йилнинг 6 ойида 11 та корхонада жорий этилди).
Ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида “Ўзвинсаноат холдинг” (22 та), “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг (11 та), “Ўзпахтаёғ” АЖ (7 та) билан ИСО 22000 стандартини жами 40 та корхонада 2017-2018 йилларда жорий қилиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан 2017 йилнинг 6 ойида ИСО 22000 стандартини жорий этиш режаси 6 тани ташкил этиб, амалда 11 та (183%) экспортёр ва экспорт салохиятига эга бўлган корхоналарда жорий этилди.
“Ўзпахтаёғ” АЖ да жорий йилнинг 6 ойида 6 та корхона режага киритилган, амалда 5 та (АО "Урганч ёғ-мой", АО "Асака ёғ-мой", АО "Андижон ёғ-мой", АО "Каттақўрғон ёғ-мой", АО "Фарғона ёғ-мой") корхона сертификатлаштирилди ва “Янгийўл ёғ-мой” АЖда ИСО 22000 стандартини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзвинсаноат холдинг” ХК 2017 йилда 10 та корхонада халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
9 та корхонада сифат менежмент тизимини жорий этишнинг биринчи босқичи, яъни тайёргарлик босқичи якунланиб, иккинчи босқич ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. 3 та корхона ("Бону Галдин" ҚК, АО ИИ "Бектемир-спирт эксперментал заводи", ООО "Камсар")да сифат тизимлари жорий этилган.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ жорий йилда 10 та корхонада сифат менежменти тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Хусусан, тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан жорий йилнинг апрель-июль ойларида 10 та сифат менежмент тизимини жорий этишнинг биринчи босқичи, яъни тайёргарлик босқичи амалга оширилмоқда. Тасдиқланган тармоқ жадвалида корхоналарда сертификатлаштириш жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларига режалаштирилган.