Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича вилоятда 2014-2016 йилларда хусусийлаштирилган ва “ноль” қийматда сотилган давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлиги масаласи муҳокама қилинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролига алоҳида эътибор қаратилгани партиялар фаолиятида фаоллик ва самарадорлик ошишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
– Ҳаракатлар стратегияси жорий иш режаларимизни қайта кўриб чиқиш асосида фаолиятимиз кўламини кенгайтириш, янада амалий натижаларга эришиш борасида аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб берди, – дейди халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раиси М.Усмонов. – Депутатлик гуруҳи электорат манфаатларига оид қонунлар, фармон ва қарорлар ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини назорат қилиш, муаммолар ечимини таъминлаш, доимий комиссиялар, сессияларга масалалар киритиш бўйича муайян ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, депутатлик гуруҳи режага асосан жамоатчилик назорати тартибида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича вилоятда 2014-2016 йилларда хусусийлаштирилган ва “ноль” қийматда сотилган давлат мулки объектларидан фойдаланиш аҳволини ўрганди.
Ўрганиш якунларига кўра, 2014-2016 йилларда 22 миллиард 420 миллион сўмлик 111 объект хусусийлаштирилган. 67 объект 64 миллиард 881 миллион сўмлик инвестиция киритиш ва 3000 дан зиёд иш ўрни яратиш шарти билан ҳукуматнинг амалдаги қарорлари асосида “ноль” қийматда хўжалик юритувчи субъектларга берилган.
Мазкур объектлар ўрганилганда, мулкдан самарали фойдаланиб, янги иш ўринлари яратаётган субъектлар билан бирга, тасарруфига олган давлат мулкидан фойдаланишда турли муаммолар туфайли кутилган натижага эриша олмаётган субъектлар ҳам борлиги маълум бўлди. Жумладан, Мингбулоқ туманидаги 10-умумтаълим мактабининг фойдаланилмаётган биносини 450 миллион сўм инвестиция киритиш ва 27 иш ўрни яратиш шарти билан тасарруфига олган “Текс Дебо Сабот” масъулияти чекланган жамияти бинони 350 миллион сўм маблағ сарфлаб таъмирлаган, ускуналарни ўрнатишга тайёрлаган. Бироқ, тўқимачилик фабрикаларидан калава ипни сотиб олиш шартномасини тузиш, табиий газ, электр энергияси таъминотидаги муаммолар туфайли куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолган ва ишчиларга ўз ҳисобидан номаълум муддатга таътил бериб юборилган. Шунингдек, корхона “Микрокредитбанк” Мингбулоқ филиалидан кредит олиш масаласида ҳам амалий кўмакка муҳтож.
Йиғилишда бу каби мисоллар вилоятдаги барча туманларда ҳам мавжудлиги таъкидланиб, ушбу масала юзасидан вилоят хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси мутасаддиларининг ҳисоботи тингланди.
– Шу кунга қадар тадбиркорлар томонидан 44 миллиард сўм инвестиция киритилди ва 952 иш ўрни яратилди, – дейди вилоят хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Икромов. – Бу жараён изчил давом этмоқда. Бироқ, айрим “ноль” қийматда берилган объектларда хомашё, электр, газ таъминоти ва бошқа масалаларда муаммолар борлиги мулкдорлар фаолиятига салбий таъсир ўтказмай қолмаяпти. Шу боис уларга амалий ёрдам бериш, муаммоларини ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Хусусийлаштирилган корхоналарга бизнес-режа тузиш, кредит олиш, ходимлар малакасини ошириш каби бошқа масалаларда ҳам амалий ёрдам берилаётир.
Йиғилишда вилоят Кенгаши депутатлари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва бошқалар томонидан ўзлари сайланган ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасалари, сузиш ҳавзаси, чойхона каби айрим объектларни хусусийлаштириш, “ноль" қийматда бериш борасидаги камчилик ва муаммолар ўртага ташланди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бош бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари давлат мулки хусусийлаштириб берилган ёки инвестиция киритиш, янги иш ўринлари яратиш шарти билан объектларни “ноль” қийматда қабул қилиб олган тадбиркорларга кредит, солиқ йўналишларида яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Тадбирда вилоятдаги ички йўлларнинг ҳолати, уларни таъмирлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси ҳам муҳокама қилинди.
– Йўлларни асфальт қилиш учун 39 миллиард, ички хўжалик йўлларини қаттиқ қопламали шағал билан текислаш учун 17,5 миллиард сўм маблағ ажратилган, – дейди “Наманганавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Исмоилов. – Иш дастур асосида олиб борилмоқда. "Наманганавтойўл”нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 12 янги техника ажратилди, битум таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Йил давомида бу ишлар давом эттирилиб, туман, шаҳар ва қишлоқлардаги 284 километр ички кўчалар қаттиқ қопламали йўлларга айлантирилади.
Кун тартибидаги масалаларни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.
Манба: ЎзА
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш