Жорий йилнинг 10 июлида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Хаитов, Ўзбекистон Республикасига амалий ташриф билан келган “Турк стандартлари институти” Президенти Себахиддин Коркмаз билан учрашуви бўлиб ўтди.
Шу йилнинг апрел ойида Туркия Республикасига хизмат сафари чоғида “Ўзстандарт” агентлигининг Бош директори ва “Турк стандартлари институти” томонидан 2017-2019 йилларда ўзаро ҳамкорлик қилиш дастури бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Самарқанд вилоятининг Ургут эркин иқтисодий зонасининг афзалликлари ва ташкил қилинадиган корхоналарнинг жозибадорлигини, ҳамда “O`zbek-Turk Тest Мarkazi” ҚК бўлимини ташкил қилинганлиги ҳақида маълумот берилди.
Ҳалқаро стандарт ISО/IEC 27000 базасида серияли ахборот хавфсизлиги бошқарув тизими бўйича саволларни ишлаб чиқишда,
Ургут эркин иқтисодий зонасида “O`zbek-Turk Тest Мarkazi” ҚК томонидан ташкил қилинган бўлимни ривожлантириш бўйича ва икки ташкилотлар ўртасида стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида мутахассисларни ўртасида ўзаро тажриба алмашишда Туркия томонидан барча соҳаларнинг йўналишлари бўйича узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожланишини қўллаб қуватлашини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, "O'zbek-Turk Test Markazi" ҚК бошқарув кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди, йиғилишда ташкилотнинг Бош директори томонидан 2016 йилда олиб борилган ишлари хисоботи эшитирилди. Учрашув натижасига кўра, 2017-2018 йилларда қўшма корхонанинг иш режалари ишлаб чиқилиб, бошқарув кенгаши томонидан баённома имзоланди.Музокаралар натижаларига кўра, 2017-2019 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги ва “Турк стандартлар институти” ўртасидаги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни, келишувларни мувафиқиятли амалга оширилишига ишонч билдирилди.