Ташкилотнинг 2016 йил 1-чорак фаолияти якунлари бўйича 2016 йил 19 апрел куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида “Ўзстандарт” агентлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлигининг барча таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва тизимдаги ташкилотларнинг раҳбарлари қатнашдилар.
Ҳайъат йиғилишини “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдусалом Курбонов кириш сўзи билан очиб, яқинда бўлиб ўтган 2016 йил биринчи чорагида Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишлаб ўтказилган Ҳукумат йиғилишида кўтарилган долзарб масалалар ва истиқболдаги устивор вазифаларга тўхталди. Шунингдек йиғилиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298 сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисининг 97 сонли баёни ижросининг ҳудудий бўлинмалари томонидан бажарилган ишлар юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги Бош метрологи маълумот берди.
Булардан ташқари, “Стандартлаштириш ва Давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси” бошлиғи, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорлари ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик субъеклари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Шундан сўнг ва агентлик тизимида ахборот комуникация тизимларини жорий қилиш ҳамда “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали интеркактив хизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ”Штирихли кодлаш маркази” ДК директори таҳлилий ахборот берди.
Йиғилиш сўнгида “Ўзстандарт” агентлиги тизими фаолиятини янада ривожлантириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялаш умумлаштириб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларни ҳал қилиш якуни бўйича Ҳайъат йиғилишининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
“Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати