Жорий йилнинг 11 июл куни Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан матбуот анжумани ташкил этилди.
Республикамиз Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар, жумладан “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида экспортга кўмаклашишга қаратилган фаолияти асосий мавзу қилиб белгиланди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги 2935-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳар Синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги таркибида бўлган “Маҳсулотларни экспортга кўмаклашиш бюроси”эндиликда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг ҳудудий марказлари тасарруфига ўтказилди.
“Ўзстандарт” агентли томонидан 2017 йилнинг 6 ойлиги давомида 264 та ҳалқаро стандартлар қабул қилинди, қабул қилинган стандартларнинг 52 таси машинасозлик, 60 таси ёқилғи-энергетика, 21 таси қурилиш коммунал ва транспорт,105 таси агросаноат,12 таси ахборот-коммуникация технологиялари, 14 таси соғлиқни сақлаш ва экология соҳаларига жорий қилинди.
Маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш мақсадида қонуний базани такомиллаштириш доирасида халқаро қоида ва амалиётни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» (2009 йил) ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги (2013 йил) қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонунлар ички бозорнинг сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиниши ҳамда республикамиз лабораториялари томонидан ўтказилган синовлар натижаларининг халқаро даражада тан олинишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.Бугунги кунда жами 27 та (шундан, 19 та умумий ва 8 та махсус) техник регламентлар амалиётга жорий этилди, бу эса ўз ўрнида мувофиқликни бахолашнинг замонавий ёндашувига замин яратди.Тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати кескин қисқартирилди. Экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланди, ўлчаш воситаларини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини лицензиялаш жараёни бекор қилинди.
Шунингдек, “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфиатлари йили” давлат дастури доирасида Тошкент шаҳрининг “Тошкент-товар”, “Шош-транс”, “Арк-булоқ”, “Келес” божхона терминалларида тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи сертификатлаштириш идоралари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сонли қарорига асосан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб мувофиқлик сертификатини бериш 3 иш кунида этиб белгиланиши эътиборга молик.
Шунингдек, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Кимё-биология” синов лабораторияси “SGS Tashkent” ҳалқаро аккредитатланган ташкилот билан хамкорликда қўшма баённомаларни расмийлаштириш йўлга қўйилди. натижада расмийлаштирилаётган синов баённомаларини хориж давлатлари томонидан тан олинишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2935-сонли Қарори асосан олис ҳудудда жойлашган ўлчов воситаларни қабул қилиш ҳамда аҳолига қулай метрологик хизмат кўрсатиш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида 19 та (2017 йилда 8 та, 2018 йилда 3 та, 2019 йилда 4 та, 2020 йилда 4 та) шаҳобчалар ташкил этиш белгиланган.
2017 йил 1-ярим йиллиги давомида 7 та (Қашқадарёнинг Ғузор, Бухоронинг Қоракўл, Жиззахнинг Пахтакор, Сурхондарёнинг Шеробод, Андижоннинг Қўрғонтепа, Фарғонанинг Қува, Хоразмнинг Хазорасп туманларида) метрологик хизматлар кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги метрологик хизматлар кўрсатиш шаҳобчаси хизматлар турлари кенгайтирилди.
Натижада худудий марказлар томонидан 25 та узоқ туманларда метрологик хизматлар кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилди. 2017 йилнинг I-ярим йиллигида жами 68915 та (32587 та газ, 7854 та сув ва 28474 та электр) маиший ҳисоблагичлар қиёсланди.
Шунингдек, 2017 йил II-ярим йиллиги давомида 2 та (Жиззах вилоятидаги Мирзачўл ва Андижон вилоятидаги Балиқчи) туманларида шаҳобчалар ташкил этилади ва 2 та (Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқала ва Қўнғирот) туманда ташкил этилган шаҳобчаларни хизматлар турлари кенгайтирилади
Натижада сертификатлаштириш идоралари сонини 28 тага етказилиб,шундан 11 таси (39,3%) халқаро даражада тан олинган (3 та Агентлик тизимида, 8 та хусусий компаниялар)сертификатлаштириш идоралари ҳисобланади.
Амалга оширилган ишлар натижасида Республика вилоят ва шаҳарлари кесимида жами5433 та (ISO 9001 - 5219 та; ISO 14001 - 59 та; OHSAS 18001 - 77 та; ISO 22000 - 101 та; ISO 50001 - 21 та; ISO/TS 16949 - 41 та; GMP - 11 та уйғунлашган МТни - 63 та) корхоналарга 5592 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2935-сонли қарорига асосан 2017-2020 йиллардахудудлар кесимида 9158 та(2017 йилда 2096 та, 2018 йилда 2216 та, 2019 йилда 2387 та ва 2020 йил 2459 та), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасикомплекслари таркибига кирувчи 446 та (2017 йилда 96 та, 2018 йилда 105 та, 2019 йилда 121 та ва 2020 йил 124 та)корхоналарда менежмент тизимларини жорий этиш белгиланган.
Бундан ташқари 2017-2020 йилларда полиз-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 80 таэкспортёр корхоналарда ИСО 22000 стандартини жорий этиш(2017 йилда 25 та, 2018 йилда 16 та, 2019 йилда 18 та ва 2020 йил 21 та).
Энергия сарфи юқори бўлган 67 такорхоналарда ИСО 50001 стандартини жорий этиш (2017 йилда 23 та, 2018 йилда 22 та, 2019 йилда 12 та ва 2020 йил 10 та).
“Ўзстандарт” агентлигининг тегишли соҳалари юзасидан тадбиркорлик субъектларига ходимлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар самарасини ошириш ва ходимларни малакасини ошириш мақсадида Республика ва униг ҳудудий марказларида 199 нафар (маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича 142 та, маҳсулотларни синаш бўйича 8 та, метрологик хизматлар кўрсатиш бўйича 16 та, халқаро менежмент тизимлари бўйича 18 та ва аккредитация бўйича 15 та) эксперт-аудиторлар мавжуд. Шунингдек эксперт аудиторлар сонини янада кўпайтириш мақсадида 99 нафар ходимлар эксперт-аудиторликка тайёрланмоқда. Бундаг ташқари, 2017 йил II-ярим йиллиги давомида 30 та ходимларни халқаро аудиторликка тайёрлаш режалаштирилган.
«Ўзстандарт» агентлигининг «Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси» (Бюро) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 122–сонли Қарорига асосан ташкил этилган.«Марказий Осиёда минтақавий иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш» GIZ лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтган давр мобайнида мева-сабзавот маҳсулотлари учун қарийб 50 та ISO стандартлари уйғунлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти сифатида жорий этишга кўмаклашилди.
Шунингдек, Бюро томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодиёт комиссияси стандартлари талаблари (101 та ЕЭК ООН стандарт) ҳамда Германия давлатида мева-сабзавот маҳсулотлари учун амалда бўлган (10 дан ортиқ) стандарт ва Сodex-Alimentarius (10 га яқин) ўрганилди ва Бюронинг маълумотлар базасига жойлаштирилди.
Бюро томонидан Республикамизда мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида, 400 дан ортиқ ҳорижий фирмаларга таклифлар юборилди, ҳамда ҳорижий ҳамкорларга қулайлик яратиш учун, www.tovarexport.uz сайти ишга туширилди ва Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари тўғрисида маълумот ушбу сайтга жойланди.
“Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак (текстиль маҳсулотлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)” қўлланмалар давлат ва рус тилларида тайёрланиб,текстиль маҳсулотлари бўйича 1000 нусхада ва мева-сабзавот маҳсулотлари 3000 нусхаданашрдан чиқарилди ва тадбиркорлик субъектларига ҳамда тегишли вазирлик, идораларга фойдаланиш учун тақдим қилинди.