2017 йил 7 июль куни “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси директори вазифасини бажарувчи Фахриддин Валижонович Саматов ва Корея Республикаси томонидан “HANA PLANT CO., LTD” ишончли вакили Kim You Choul биргаликда аҳдлашув баёнини туздилар. Томонлар биргаликда Маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонани ташкил этиш ҳақида аҳдлашдилар ва ўзаро манфаатли келишувда қуйидаги истиқболли режалар амалга оширилади:
- корхона стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида фаолият олиб боради, бу борада юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади, шунингдек амалдаги бошқа қонун хужжатлари билан тақиқланмаган фаолият турларини олиб боради;
- корхонада Ўзбекистон Республикасида табиий газ намлигини ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш (қиёслаш, калибрлаш, синаш) бўйича лаборатория ташкил этилади ва республикада фаолият кўрсатаётган автомобилларга газ тўлдириш шахобчаларида ҳамда саноатнинг бошқа соҳаларида қўлланиладиган табиий газ намлигини ўлчаш воситаларининг метрологик таъминотини амалга оширади.
- Томонлар корхонанинг устав лойиҳасини кўриб чиқиш ва якуний тахририни тайёрлашга келишдилар. Уставда корхона фаолиятининг асосий мақсади ва вазифалари, функциялари, моддий-техник базасини ривожлантириш, ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланиши мумкинлиги белгилаб олинди.