Ўзстандарт” агентлигининг 2015-2020 йилларда “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантириш” стратегик режасига мувофиқ республиканинг Самарқанд ва Андижон синов ва сертификатлаштириш идоралари қошидаги сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идораларини ISO/IEC 17021-1:2015 “Менежмент тизимларининг аудити ва сертификатлаштиришни амалга оширадиган идораларига қўйиладиган талаблар” стандарти бўйича ҳалқаро аккредитациядан ўтказиш ҳаракат дастури белгиланган.
Ушбу харакат дастурига асосан жорий йилнинг 12-14 апрел кунлари Самарқанд шахрида Туркия давлатининг TURKAK аккредитация идораси эксперти (Damla Duvan) томонидан ISO/IEC 17021-1:2015 “Менежмент тизимларининг аудити ва сертификатлаштиришни амалга оширадиган идораларига қўйиладиган талаблар” ҳалқаро стандарти бўйича республиканинг Андижон, Хоразм, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурҳондарё вилоятлари ва Чирчиқ марказлари мутахассислари иштирокида ўқув семинари ўтказилмоқда.
Ушбу стандарт бўйича идораларнинг ҳалқаро аккредитациядан ўтказишдан асосий мақсад, мувофиқликини баҳолаш жараёнларини ҳалқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш, бу эса ўз навбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жаҳон бозорига чиқишига йўл очиш ва савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишдан иборат.
Семинар якунида иштирокчиларга ISO/IEC 17021-1:2015 “Менежмент тизимларининг аудити ва сертификатлаштиришни амалга оширадиган идораларига қўйиладиган талаблар” ҳалқаро стандарти бўйича сертифиикатлар топширилади.