Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли “2015-2019 йилларда энергия сиғимини қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чоралар дастури тўғрисида”ги Қарорини бажариш мақсадида қуйидаги Давлат стандартлари ишлаб чиқилди ва амалга киритилди:
- O’z DSt 3075:2016. Фотоэлектрик тизимлар. Атамалар ва таърифлар;
- O’z DSt 3076:2016. Электр тармоқларига уланадиган қуёш фотоэлектрик тизимлари. Тавсияларга, хужжатларга, қабул қилишга ва ўрганиб чиқишга қўйилган минимал талаблар.
Давлат стандартлари, Ўзбекистон ўзига хос шароитлари учун талабларни ва меъёрий хужжатлар қоидаларини ҳисобга олувчи қабул қилинган қарорларга мувофиқ ва электр тармоқларига уланадиган фотоэлектрик қуёш станцияларини қуришни ривожлантиришда миллий иқтисодиёт эхтиёжларини акс эттирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан халқаро стандартлар асосида “Қуёш энергияси халқаро институти” МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Юқорида келтирилган стандартлар “Ўзстандарт” агентлигининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган ва илк бор 2016 йил 18 мартдан амалга киритилди.
Стандартларни сотиб олиш учун қуйидаги манзил бўйича “Ўзстандарт” агентлиги "Ахборот-маълумот маркази" ДКга мурожаат қилиш тавсия этилади: Тошкент ш., Фаробий кўч., 333А,
тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.