Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Янгиликлар



Сайёр қабул Наманганда!
  • 19.11.2015
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  10582

Вазирлар Маҳкамасининг машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш ва маҳсулотларни стандарташтириш масалалари Комплекси таркибидаги идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг 2015 йил 2-ярим йиллик учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул режасига асосан, “Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг мазкур масаллар юзасидан сайёр қабули давом этмоқда.  

"Ўзстандарт" агентлиги 2015 йил 1 августидан O‘z DSt 8.029:2014 "Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизими. Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар" давлат стандарти амалга киритилганлигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 86-сонли "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида O'zDSt 3017:2015 "Маиший ва бошқа энергия сарфлайдиган қурилмаларнинг энергетик самарадорлиги ва уларни тамғалаш" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги томонида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.