Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Янгиликлар



“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Президентимизнинг  2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида  Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Хоразм ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари  қошида халқаро талабларга мос келадиган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш хизматларини  кўрсатиш  бўйича  илмий  ишлаб  чиқариш марказлари ташкил этилди.

2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида “РеспубликаССМ” ДК бўйича жами 23 нафар ходимлар малака оширган бўлиб, жумладан 15 нафари Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида, 6 нафари Белоруссиянинг стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайтатайёрлаш давлат институтида ва 2 нафари Туркиянинг Туркстандартлари институтида малака оширишди. 

Тошкентда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси девонхонаси томонидан «Ўзбекистон – Хитой савдо-иқтисодий муносабатлари замонавий босқичда» мавзуида брифинг ўтказилди. 

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамизда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида O’z DSt 3185:2017 Ҳалқаро ва минтақавий стандартларни Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари сифатида қабул қилинди.