Республикамиз Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унга кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Давлат тилини ривожлантириш департаменти” ташкил этилди ва унинг аниқ вазифалари белгилаб берилди. Унга кўра давлат идоралари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият органларининг давлат тилида иш юритиши, давлат идораларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши устидан назорат олиб боришини мониторинг қилиш тизими яратилди.