Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


"Ўзбeкистон миллий мeтрология институти" ДМ

   Манзил: 100174, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «A»

   Марказ директори: Саидорипов Лазизбек Фуркатжонович

   Телефон:    +998 78 150-26-03

   Факс: +998 78 150-26-15

   Ишонч телефони: +998 78 150-26-03

   Elektron pochata manzili: info@nim.uz

Ish vaqti: Душанба-жума: 09:00 – 18:00. тушлик вақти: 13:00 – 14:00

Hudud web sihifasi o`tish: nim.uz


«ЎзММИ» ДМ Устави  (3.2Mb, pdf)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сонли қарорига мувофиқ мавжуд «Миллий эталонлар маркази» давлат муассасаси, «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» давлат корхонаси ва «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг метрологик бўлинмалари негизида «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси («ЎзММИ» ДК) ташкил этилди.

Ушбу қарорига асосан «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасасининг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириши;
  • эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриши, уларни халқаро даражада солиштириши, шунингдек, ўлчов бирликларини сақлаши ва узатиши;
  • ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиши, метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириши;
  • метрологик текширувни ва метрология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириши.

"Ўзбeкистон миллий мeтрология институти" ДМ​ га қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бириктирилган ҳудудларда ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилиги ва ишончлилигини таъминлаш;
  • юқори аниқликдаги чиқувчи ва намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш ва тегишли даражада сақлаб туриш;
  • давлат метрология хизматини ривожлантириш;
  • мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш воситаларини стандартлаштириш;
  • ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил қилиш;
  • юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини калибрлаш ва таъмирлаш ҳуқуқига аккредитлаш.

Кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун «ЎзММИ» ДМнинг қиёслаш лабораториялари юқори аниқликдаги қиёслаш асбоб-ускуналари ҳамда намунавий ўлчаш воситаларига эга.