Самарқандда  Сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлиги томонидан жорий йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг муржжаатларини чуқур ўрганиш ва улар томонидан келиб тушаётган шикоят ва таклифларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида Сайёр қабул режаси ишлаб чиқилиб, Бош директор томонидан тасдиқланди.

Унга кўра, халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш устивор вазифа этиб белгиланди.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режага асосан навбатдаги тадбир Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ташкил этилди.

Учрашув Самарқанд шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унга 150 нафар жисмоний ва юридик шахслар таклиф этилди. Шунингдек тадбирда Самарқанд шаҳридаги Газ, электр энергияси ва солиқ идораларининг  вакиллари  қатнашди.

Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А. Расулов сўзга чиқиб, Жорий йилнинг Президентимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея эълон қилингани ва мазкур вазифадан келиб чиққан ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан бажарилиши лозим бўлган масалалар хусусида ахборот берилди.

Тадбир давомида йиғилиш қатнашчилари, ва тадбиркорлар томонидан Стандартлаштири, метрология ва ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилиш билан боғлиқ меъёрий ҳужатларнинг мазмун ва моҳияти юзасидан етарли даражада жавоб олдилар.

Эътиборли томони шундаки, Сайёр қабул учрашувида Сармарқанд шаҳридаги бир қатор маҳаллаларнинг раислари ва фаоллари “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бошқарма ва марказлари билан ҳамкорликда ҳар бир маҳалла ҳудудларида кенг аҳоли қатламлари иштирокида Стандарлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулотларнинг экспорт қилиш масалаларига оид ўқув семинарларини тизимли ташкил этиш таклифи билан чиқдилар.

Унга жавобан, Самарқанд Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази раҳбарлари бундай ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида ўқув семинарларини ташкил этиш юзасидан тегишли тавфсиялар ишлаб чиқилди.