Денов аҳолиси учун яна бир қулайлик
“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти Сурхондарё вилоятининг Денов тумани аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Термиз шаҳридан қариб 150 км. узоқликда жойлашган Денов тумани марказида Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш марказининг янги бўлинмаси ташкил этилди.
Бўлимнинг ташкил этилиши натижасида, Сурхондарё вилоятининг Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманлари аҳолисига электр ва маиший газ ҳисоблагичлар сервис хизмати кўрсатилади. Энг муҳими, эндиликда аҳолига яқин жойда қиёсланиши йўлга қўйилди ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг Термиз шаҳрига бориш ва келиш харажатлари тежалишига эришилди.
Шунингдек, янги 2017 йилда Сурхондарё вилояти Марказидан узоқда жойлашган Шеробод туманида ҳам ҳудди шундай бўлим очиш режалаштирилди. Ушбу бўлим ташкил этилиши натижасида вилоятнинг Шеробод, Музработ, Ангор, Қизириқ ва Бойсун туманларида сервис хизмати йўлга қўйилади ҳамда аҳолининг Термиз шаҳрига бориш ва келиш ҳаражатларини тежалишига эришилади.