Сифат ҳафталиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар Қўқон шаҳрида жойлашган “Quantity class” ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ўз ишини давом эттирди.
Ҳамдўстлик мамлакатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи мазкур корхонада 7 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ҳамда ички ва ташқи бозорларга етказилади.
Корхонада бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ҳамда журналистлар маҳсулот ишлаб чиқари, қадоқлаш каби компютерлашган жараёнлар билан яқиндан танишдилар ва қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар