Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги медия-турда журналистлар Хоразм филиалининг Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан модернизация қилинган, энг сўнгги ва замонавий синов лабораториялари билан яқиндан танишдилар. Ускуналарнинг аниқлик кўрсаткичи, вақтнинг тежалиши ва унинг кенг имкониятлари эътибор марказида бўлди.

Шундан сўнг, пресс-тур қатнашчилари 500 та иш ўрни яратган, Италия ва Германия технологиялари асосида маҳсулотларини ўнлаб давлатларга экспорт қилиш билан шуғулланувчи «Урганч Баҳмал” корхонасида бўлиб, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш йўналишларида мутахассислар томонидан олиб борилган самарали ишларнинг гувоҳига айландилар. Жараён сўнгида, соҳага доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.