“Ўзстандарт” агентлиги тизимида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида эътиборга молик ишлар бажарилмоқда.
Жорий йилнинг 15 ноябрдан бошлаб “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Ҳаитовнинг агентлик расмий веб-сайтида вертуал қабули ташкил этилган эди. Асосий мақсад, агентликнинг жамоатчилик билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимизнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтаришдан иборат.
Ҳозирга қадар Бош директорнинг вертуал қабулиги 50 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Унда асосан, ўлчов воситаларининг давлат қиёсловидан ўтказиш тартиблари, стандартлаштириш, ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўрнатилган тартибда жавоб қайтарилмоқда.