“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Ҳаитовнинг топшириғига асосан навбатдаги ўқув семинари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ташкил этилди. Мазкур учрашувда Чирчиқ шаҳрида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кичик бизнес вакиллари қатнашди.
Семинар ишида, Чирчиқ Синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари иштирокчиларига “Сифат тизимлари ва унинг афзалликлари ҳамда имтиёзлари” мавзусида кўргазмали чиқишлар орқали батавфсил маълумоларни бердилар.