Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш  мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган “2016 йилда агентлик  тизимидаги синов лабораторияларини ривожлантириш режаси” га мувофиқ, Республика ва ҳудудий  синов ва сертификатлаштириш марказлари қошидаги аккредитланган синов лабораториялари янги ва замонавий ўлчов воситалари ва синов ускуналари билан таъминланиб келинмоқда.

Бу борада Тошкент шаҳари, Бухоро ва Наманган синов ва сертификатлаштириш марказларининг синов лабораториялари учун замонавий синов ускуналари ва ўлчов воситалари харид қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу синов ускуналари ва ўлчов воситаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари қошидаги синов лабораторияларининг аккредитация доираларини кенгайтириш имкониятлари яратилади, ва лабораторияларда ўтказилаётган синов ва ўлчов ишларининг аниқлилик ва ишончлилик даражаси ошади ва энг асосийси  жисмоний ва юридик шахслар  учун  қатор   янги  имкониятлар   яратилади.