“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режага кўра навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 18 ноябр куни Фарғона вилоятининг Қувасой  шаҳрида  ташкил  этилди.

Навбатдаги сайёр қабулда  “Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори Ж. Шукуров ва “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А. Расулов иштирок этдилар.

Учрашув Қувасой шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилиб, унга юз нафар тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари таклиф қилинди.  Йиғилишда “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган кичик бизнес вакиллари учун яратиб берилаётган  имкониятларга  батафсил тўхталди.

Шунингдек, уларнинг  фаолиятларида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ишларининг муҳимлиги ва бу йўналишларда ҳам амалга  оширилаётган   ишларнинг  кўлами  ҳақида  маълумотлар  берди.

Эътиборли  томони шундаки, шу ернинг ўзида сайёр қабул йиғилишидан  сўнг  туман миқёсида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналарнинг вакиллари  иштирокида  халқаро  сифат тизимларини  жорий этишнинг  истиқболлари  мавзусида  семинар  ташкил  этилди.

Мазкур семинарда Фарғона Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш марказининг ходимлари иштирок  этиб йиғилганларга соҳага оиб қизиқарли маълумотларни бердилар.

Энг муҳими йиғилиш аввалида семинар қатнашчиларига юздан ортиқ буклетлар, тарқатма материаллари  берилиб, махсус тайёрланган видео роликларнинг  намойиши  ҳам  ташкил  этилди.