Жорий йилнинг 17 ноябр куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган корхоналарда стандартлаштириш метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг долзарб масалаларига оид ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарни Мирзо Улуғбек туман ҳокими ўринбосари Д.И. Атаев очиб берди ва ўз сўзида ҳукуматимиз томонидан ишбилармонлар ва тадбиркорлик субъектлари учун берилаётган имтиёзлар ҳақида гапириб ўтди.
Шу билан бирга, семинар давомида Тошкент шаҳар Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Х. Бабаханова, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг Сифат тизимларини жорий этиш бўлими бошлиғи А. Расулов ва “Total Quality Service” МЧЖ менежмент тизимларини сертификатлаштириш идораси раҳбари О. Воробьёва сўзга чиқиб, Тошкент шаҳридаги корхоналарнинг бугунги кундаги маҳсулот экспорт қилиш салоҳияти ҳақида, халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг аҳамияти ҳамда стандартлаштириш метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш соҳаларига оид қонун ва қонун ости ҳужжатлар хақида ва бугунги кунда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этган корхоналар учун ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар ҳақида гапириб ўтдилар.
Бундай семинарларнинг ташкил этилишидан асосий мақсад, Республиканинг маҳсулот экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш соҳаларига оид янгиликларни, шунингдек, ҳукумат томонидан бугунги кунда ишбилармонлар ва тадбиркорлик субъектлари учун берилган имтиёзларни тушунтириш бўлиб, семинарга йиғилган тингловчиларнинг қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.