Республика синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси мутахассисларининг бевосита иштирокида, жорий йилнинг 9 ноябр куни Андижон СМБ ва ССМ ДК ҳамда вилоят ҳокимлиги, Cавдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вилоят бошқармаси билан биргаликда вилоятда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида “Андижон бизнес маркази”да “Сифатни бошқариш тизими – рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш гаровидир” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда 100 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Шералиев очиб, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва вилоят экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш тўғрисида иштирокчиларга маъруза қилди.
Семинарда иштирок этган, ишлаб чиқариш корхоналари тадбиркорлик субъектлари вакилларига «Сифат менеджменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича методик қўлланма”лар тарқатилди.
Семинар якунида, тармоқ жадвалига киритилган 117 та корхонадан 75 таси билан сифат тизимларини жорий этиш бўйича шартномалар имзоланди.
Семинар ўтказилган марказда сифат тизимларини жорий этган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада 20 га яқин корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
“Сифатни бошқариш тизими – рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш гаровидир” мавзусида семинар ҳамда сифат тизимларини жорий этган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўйича тайёрланган лавҳаларни 11 ноябр куни соат 19-00 да намойиш этиладиган, Республика телевидениясининг “Давр” кўрсатувида кўришингиз мумкин.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш