Мустақиллик байрамининг 25 йилиги муносабати билан “Ўзстандарт” агентлиги тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Биз учун ҳақиқатдан ҳам энг улуғ, энг азиз айём бўлган бу қутлуғ сана ўтган тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳотларимизни самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни танқидий кўз билан сарҳисоб қилиш, олдимизга қўйган олий мақсад- энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устивор вазифаларни белгилаб олишда, ҳеч шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.
Истиқлол байрамининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзстандарт” агентлиги тизимида фодоийлик кўрсатиб келаётган 25 нафар ходимларга Давлатимизнинг эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбирида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдусалом Қурбонов иштирок этиб, сўнгги йилларда Ҳукуматимизнинг эътибори туфайли агентлик тизимида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар ва бундай жараёнда меҳнат қилаётган ходимларнинг хизматлари таҳсинга лойиқлиги тўғрисида гапирди.
Фурсатдан фойдаланиб барча мукофотланганларни юксак ишонч ва байрам билан табриклаймиз.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин.
Ахборот хизмати