Жорий йилнинг 15-18 август кунлари "O'zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонасининг навбатдаги 19 - Бошқарув кенгаши бўлиб ўтди.
Йиғилишдa Туркия томонидан "Турк стандартлари институти" президенти Себахиддин Коркмаз ва Ташқи алоқалар бўлими бoшлиғи Куршат Йилмаз, Узбекистан томонидан, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори уринбосари Ж.Ғ.Мирсаидов, Аккредитация ва инспекция назорати бошқармаси бoшлиғи Ш.Б.Алимов ва “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори Ж. Н. Шукуров иштирок этишди.
Йғилишда, "O'zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонасида 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан ҳисоботи эшитилди, шунингдек, 2016 ва 2017 йиллар учун истиқболдаги режалар келишиб олинди ва қарор қабул қилинди. Бунда, имкон қадар тез фурсатда қўшма корхона қошида электр-хўжалик маҳсулотларини электр тежамкорлик кўрсаткичи бўйича синов лабораториясини ташкил этиш масаласи илгари сурилиб, ўрнатилган тартибда ишларни бажариш мақсадида режа-дастур тайёрлаш ва ушбу дастурга мувофиқ ишларни амалга оширилиши келишиб олинди.
Шу билан бирга, қўшма корхонада юкларни ортишдан олдинги ва кейинги текшириш идорасини (ПОИ) очиш, ҳамда Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европанинг “СЕ” белгисини бериш ишларини ташкиллаштириш мақсадида биргаликда режа дастур тайёрлаш ва ижросини таъминлашга келишиб олинди.