«Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага асосан навбатдаги сайёр қабул Сирдарё вилоятида ташкил этилди.
Мустақилликнинг дастлабки йиллардан бошлаб Республикамизда тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасини ривожлантириш ва улар томонидан сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Бундай эътибор ва яратилаётган қулайликлар натижасида улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорларимизда, балки жаҳоннинг ривожланган давлатларининг бозорларида муносиб ўринни эгалламоқда.
Республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларимизга яқиндан кўмаклашиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига стандарт талаблари, сертификатлаштириш, метрология йўналишларида янада кўпроқ маълумотларни бериш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 19 август куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А. Расулов, ва Метрология хизматлар кўрсатиш маркази Давлат корхонаси директорининг ўринбосари А. Даминов иштирок этдилар.
Йиғилишда Сирдарё Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори О. Аҳмадқулов ҳамда соҳанинг бошқа мутахассислари қатнашдилар. Сайёр қабул жараёнида Сайхунобод ва Сирдарё туманларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб маҳсулот ишлаб чиқараётган юртдошларимиз ўзларининг қизиқтирган барча саволларига етарлича жавобларни олдилар.