Жорий йилнинг 19 август куни “Ўзстандарт“ агентлиги бош биносининг катта мажлислар залида, “Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 1-ярим йил якунлари бўйича ўтказилган Ҳайъат йиғилиши баёнининг 24-бандига мувофиқ, “Калибрлаш услубиятини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ишларини сифатли бажариш” мақсадида тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда “Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази” давлат корхонасининг етакчи мутахассиси Садиков Андрей Бельич ўлчаш воситаларининг калибрлаш услубиятини ишлаб чиқиш, унинг моҳияти ва долзарблиги ҳақида семинар иштирокчиларига тушунчалар берди.
Шунингдек семинарда “Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази”, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхоналари ҳамда барча ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг метрология бўлими мутахассислари иштирок этишди.
Семинар иштирокчилари ёритилган мавзулар бўйича етарли ва тўлиқ тушунчаларга эга бўлишди.