Айни кунларда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамиятни барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа-Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишоллаш  учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Истиқлол байрами арафасида барча вазирлик ва ташкилотларда бўлгани  каби  “Ўзстандарт”  агентлигида ҳам байрамни муносиб нишоллашга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Бунда албатта ташкил этилаётган  маданий-маърифий  учрашувларнинг  ўрни катта бўлмоқда.

Ана шундай мақсадда “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбеков билан учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирда Республикамизда мустақилликни қўлга киритган дастлабки йиллардаги ҳолат,  Президентимиз Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати туфайли инқироз даврдан чиққанлигимиз ҳаётий мисоллар орқали ёритиб берилди. Булардан ташқари огоҳ бўлиб яшаш давр талабига айланиб бораётгани, юртимиздаги тинчлик-тотувликни асраб-авайлаш ва унга ҳар биримиз  ўзимизнинг муносиб ҳиссамимзни қўшишимиз кераклиги алоҳида таъкидланди.

Ахборот хизмати