Жорий йилнинг 26 май куни МЧЖ «Ўзбек-Турк Тест Маркази» ҚК қошидаги Синов лабораториялари мажмуасининг “Тўқимачилик лабораторияси”, “TURK AK” аккредитаcия идораси томонидан TS EN ISO 17025-2012 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблар” бўйича биринчи инспекция назорати муваффақиятли ўтказилди.
Тасдиқланган режага асосан, тўқимачилик лабораторияси мутаҳассислари томонидан ҳалқаро меъёрий ҳужжатнинг синов методлари асосида синовлар ўтказилди.
“TURK AK” аккредитация идораси Европа ташкилоти аккредитация (ЕА) га, Ҳалқаро аккредитация форуми (IAF) ва Аккредитация лабораториялари назорати инспекция ташкилоти идоралари (ILAC), ҳамда Ўзаро битим ва ҳамкорлик (MLA) га аъзодир. Бу эса МЧЖ «Ўзбек-Турк Тест Маркази» ҚК нинг синов лабораторияси мажмуасининг мустақиллигига ва ҳолислигини таъминлаб, МЧЖ «Ўзбек-Турк Тест Маркази» ҚК томонидан расмийлаштирилаётган синов баёномалари натижалари нафақат ички бозорларда балки жаҳон бозорларида тан олиниши имкони бермоқда.