“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Биз учун ҳақиқатдан ҳам энг улуғ, энг азиз айём бўлган бу қутлуғ сана ўтган тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳотларимизни самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни танқидий кўз билан сарҳисоб қилиш, олдимизга қўйган олий мақсад-энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устивор вазифаларни белгилаб олишда, ҳеч шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда истиқлол йилларда қўлга киритилган айрим рақамларга эътибор қаратишни лозим топдик.
Ҳозирги кунда иқтисодиётда саноатнинг улуши 34 фоизга етгани, экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этаётгани кўп нарсадан далолат беради. Бугунги кунда иқтисодиётимизда етакчи ўринни эгаллаб келаётган нефт ва газ кимёси, нефт-газ машинасозлиги, маиший электротехника, фармацевтика, юқори технаолгияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқмачилик саноати каби соҳа ва тармоқларнинг жадал ривожланаётгани бу мустақиллик берган имкониятлардир.
Ахборот хизмати